Саҳифалар
Янги ижод намуналари
Оммабоп мақолалар
Сўровнома

Esdalik.uz нинг бошқа турдош сайтлардан фарқи нимада?



Барча сўровномаларни кўриш...
Календарь
«    Декабрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 
Теглар
Ҳамроклик
Ижтимоий тармоқдамиз






Сенга айтолмаган сўзим...


Кучли шамол таъсирида деворга урилган дераза шовқини хаёлимни парчалаб, токчада турган бир уюм қоғозни гилам устига ёйиб юборди. 
-Эрта баҳорнинг табиати ғалатида, - деганича ойим ойнани қаттиқ беркитди ва сочилган вароқларни йиғиб китоблар ёнига қўйди. 
Ташқарига қарадим. Симёғочлардаги лампалар нури атрофида шамолдан кўкка кўтарилган оппоқ чанг айланарди. Ариғимиз бўйига экилган олманинг нимпушти гулбарглари эса тўхтаб қолган сув юзида ғужанак болиб олиб гоҳ у томон, гоҳ бу томон тебранарди.

Муаттар Маматкаримова шеърлари



Ҳадик

Ота,  нигоҳингиз берди тарбия,  
Сиздек содда бўлиб боқдим борлиққа.  
Сиз сабаб эгаман,  фақат сиз сабаб,  
Бу яхши қиз деган буюк ёрлиққа.  

Қақнус


Кенг далада кетаётган эдик.  Ойимнинг қўлларида тугун, меникида қўғирчоғим “Лиля“ (мен унга шундай ном бергандим).  Анча йўл юрдик.  Шу вақтда катта бир сойга дуч келдик.  Аввалига бу сой қаёқдан пайдо бўлганига тушунмадим.  Узоқдан хилвираб турган кўприкни кўргачгина эсладим: Тентаксой-ку! Демак, бувамларникига кетяпмиз.  Осма кўприкдан зўрға ўтиб олдик.  Тавба, шу кўприкни маҳкамроқ қилиб қўйишса бўлмасмикан?! Ундан ўтган одам ўзини қил устида кетаётгандек ҳис қилади. Кўприк биз ўтиб бўлгандан кейин ҳам анчагача силкиниб турди. Сой бўйлаб юра бошладик. 

Сокин қўшиқ


Унинг биринчи марта қишлоққа кириб келгани ёдимда: ўша куни шаррос ёмғир қуйган, арзон-гаров уст-бошлари жиққа ҳўл эди. Мен кўчага, тарновларнинг тагига идиш қўйиш учун чиққанимда, у кўримсизгина мактабимизга шошилиб кириб кетаётганди.
Эртасига мактабда шаҳардан мусиқа ўқитувчиси келгани ҳақида гап айланди. Барча болалар уни кўриш учун қоровулхонага тўпланиб олган, мен эса бир чеккада кеча янги устозни қандай аҳволда кўрганим тўғрисида гапириб мақтанардим.

Сурат


Марғилоннинг совуғидан кийим-бош билан қутулиш қийин. Сен бироз исийман, деб кийимга бурканиб оласан, аммо сал қимирладингми, ҳар томонингдан совуқ кириб келаверади...
Мен болалигимни айнан шундай хотирлайман: Марғилон шаҳри марказида эски музей бўларди. Шу музейнинг пойида кеча-ю кундуз бозор қизирди. Мен кичкина қиз эдим. Ойим билан турли мева-чева сотгани чиқардик. Янги йил олди кўтара савдо бўлар, сотгани чиққан борки барака топарди. Аммо совуққа чидаш…

Илҳом париси



Бу воқеага анча бўлди. “Гуллар очилди, ифори сочилди”, деб шеър ёзиб юрган пайтларим эди. 2-синфда ўқирдим. Мактабда ўқитувчим мени мақташини, ҳаммадан бошқача эканимни айтишини хоҳлардим. Ҳуллас, уни қойил қолдирмоқчи бўлдим.
Якшанба куни ҳеч нарсага парво қилмай, шеър ёздим. Туни билан устозимга ўқиб беришни интизорлик билан кутиб, ухлай олмадим.

Кабутарлар



〰️〰️〰️ 1 〰️〰️〰️
Келинг, мен  сизларга кабутарлар  ҳақида  сўзлаб  бераман.
“Кабутарли  мозор” ҳақида  эшитганмисиз? Она шаҳрим  Марғилонда  айнан  шундай  қутлуғ  даргоҳ бўлиб, “Пир  Сиддиқ” мажмуаси шундай номланишининг  ўзига  яраша  ҳикмати  бор.