Янги ижод намуналари
Оммабоп мақолалар
Сўровнома

Esdalik.uz нинг бошқа турдош сайтлардан фарқи нимада?



Барча сўровномаларни кўриш...
Календарь
«    Сентябрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930 
Теглар
Ҳамроклик
Ижтимоий тармоқдамиз






Навруза Ботир қизи шеърлари



Кузатиш

Хонамда сукунат кезади тинмай,
Ёнимда кресло турибди кулиб, 
Неларни ўйлайди ўзи ҳам билмай,
Стулим ўтирар ҳаёллар суриб.

Икки ёшнинг учрашуви


Қизга “Лайло” деб номланган кафе ҳашамдор, лекин файзсиз кўринди. Ёниб турган турли чироқлар, кираверишга осилган гумбазсимон қандилу, деворга ёпиштирилган гул қоғозлар, турфа картиналар ҳам қизни ғашлантирар, бўғарди. Бунинг устига кафе ичкариси ҳам кўчадан фарқ қилмас даражада совуқ. Қизғиш рангдаги мебелда мудраб ўтирган соқолли бир кишини айтмаганда, кафеда бошқа хўранда ҳам йўқ. Иситкичлар ишламаётганлиги учун бўлса керак, деб ўйлади қиз. У боятдан бери совқотар, бунинг устига туфлиси бирдан торайиб қолгандай оёғини қисарди. Йигит эса тўлқинланиб гапирар, афтидан сабрли тингловчи топилганидан хурсанд эди. Қиз жунжукканча, тишларини бир-бирига урар, серкиприк қора кўзлари ёшланарди.

Онам учун атиргуллар


Ҳовлимизнинг қоқ ўртасида қуёшга бўй чўзиб, ял-ял товланиб турган бир дона қип-қизил бахмал атиргул қалбимдаги барча ғуборларни ёзиб юборди. Яқинроқ бораманда,  унинг ифоридан баҳра оламан, нозик гулбаргларини силайман. Ёнидаги очилишга тайёр турган  икки ғунчаларнининг қулоқларига аста пичирлайман: “Икки кунда очилинглар”. Меҳр билан бир челак сув олиб келиб тагига қуяман.

Қора ва сариқ


Ҳар гал хонага ундан аввал қайноқ копучино иси кириб келар эди.

Хонам узра ёйилиб ётган бир уюм қоғоз,  столимнинг устидаги алмисоқдан қолган ёзув машинаси ва унинг зулфидаги ажи-бужи ёзувларга қизиқиши баланд бўлганлиги учун ҳам, у менга сахарлабдан тетиклаштирувчи ичимлик олиб келишни ҳеч қачон канда қилмаган. Унинг бу одатлари кундалик ҳаётимнинг ажралмас бир қисмига айланиб улгурди. Столимнинг мана бу еридаги елим идишнинг юмалоқ изи, тун бўйи қўлёзмаларимни қанча бетартиб қилишга уринган бўлсам-да, бир соатга қолмай ҳаммаси тахланиши ва дераза ёнидаги стулга ўтириб кеча тун бўйи ёзиб чиққанларимни паст овозда мутолаа қилиши…

Туш


(Танлов учун тақдим этилмоқда)

Болалигимни эсласам негадир тарғил сигиримнинг шохлари кўз олдимга келаверади. Аслида унинг эгри шохларини тушимда кўрганман. Қандай қилиб дейсизми?
Қишлоқнинг четидан, кенг пахта даласининг шундоқ ёнидан ер олиб, у ерга иморат тиклаб кўчиб ўтдик. Дадам менга эрмак бўлади деб бир она-бола сигир олиб берди. Ҳар куни тушдан кейин ўртокларим Қобил, Нодир ва Салим билан биргаликда далага чиқамиз. Ҳаммамизнинг бир-иккитадан сигир-бузоғимиз бор. Ўйнаб-кулиб, дала ёнбағридан ўтган каттакон зовур ёқасида уларни ўтлатамиз

Автобус


(Танлов учун тақдим этилмоқда)

Қисқа Йўл қишлоғига фақатгина автобус қатнайди, таксиларга ҳожат йўқ ҳам аслида. Шаҳардан қишлоққа, қишлоқдан шаҳарга борадиганлар учун шу битта автобус етиб ортади. 
Умрқул билан хотини ҳам шу автобусга чиқишди. Жой муаммоси бўлмади, одам кам бўлгани учун ҳамма бемалол ўриндиқларда ўтирибди. Умрқул хотини билан ўнг тарафдаги қўш ўриндиққа чукди. Хотини дераза ёнига ўтирмоқчи эди, мен ўтираман, деб унинг ўзи ўтиб олди. У бу ерга ташқарини томоша қилиш учун эмас, аслида, деразага суяниб ухлаб кетиш учун ўтирди. Хотини эса, "Эркак бўла туриб хотинингизни бегона одамлар тарафга ўтқазиб қўйдингизми, ўргулдим..." дегандек эрига танали қараб қўйиб, сумкасини иккаласининг ўртасига зарда билан қўйди.

Орзунинг уйғониши


(Танлов учун тақдим этилмоқда)

Телефонимни кўлга отиб юбордим. Хотираси кичик бир компъютер хотирасига тенг,  қимматбаҳо тилларанг қопламали, сув остида ҳам ишлайдиган телефоним экранидан ёруғлик таратиб сув тубида кўринмай кетгунича қараб турдим. Тушдан уйғонгандайман, мўъжизали оқшомдан кейин олтин аравасини қидираётган хаёлпарастга ўхшайман. Йўқ, мен ҳарчанд сеҳрланганим йўқ, сири фош этилган фокуснинг давомидаман гўё. Хўш, нима бўлди, нималар бўлди?.. Бугунгача кечган ҳаётимни эслагим келмаяпти аммо телефонимни кўлга отиб юборганим яхши бўлди. Энди мени кечаги кунга боғлаб турадиган ҳеч нарса қолмагандай.

Садоқат


(Танлов учун тақдим этилмоқда)

– Ишингиз ҳам бор бўлсин, Мурод ака, юраверар экансиз-да иш деб. Бир кун уйдасиз, ўн кун ишда. Бадиҳангиз бугун атак-чечак қилиб тўрт қадам ташлади. Бирам  қувондим-ки. Шуларни кўрмай қолдингиз. Кетганингизгаям йигирма кундан ошди.
– Кўп валақлама, ўйнаб юрибманми? Ишдаман.  Шу боламни деб, сени деб юрибман. Кейинги ҳафталарга ўрнимизга бошқалар келишади, ўшанда бораман. Қизалоғимнинг қадам ташлашини ўз кўзим билан кўраман.  
– Хўп, Мурод ака. Ўзингизга қаранг.
– Майли, қизимни ўпиб қўй. Яхши ўтиринглар. Ҳадеб телефон қилаверма, ишда бўламан. Чиққач, ўзим телефон қиламан.

Ёмғир йиғламайди


(Танлов учун тақдим этилмоқда)

Собир ўзи болаликдан камгап, тортинчоқ эди. Табиат товушларини эшитишга иштиёқи баланд, гоҳи ўзи билан ўзи сўзлашар, гоҳи қушлар суҳбатини тингларди. Қалби меҳр-шавқат, эзгуликка лиммо-лим ўсди.
Бироқ ҳақиқий ҳаёт бироз ўзгача. У вақти келса, раҳм қилмайди, оч йиртқич каби суйган нарсаларингга чанг солади... Энди бора-бора Собирнинг ҳамма нарсадан кўнгли совиб бормоқда. Ҳар гал ёға бошлаганида дераза тагига ўриндиқ қўйиб олиб, томоша қиладигани – ёмғирни ёмон кўриб қолган. Ёмғирнинг дераза кўзларини ёшлаб, чак-чак товуш чиқарганида юракни эзиб сел қилиб юборадиган ҳазин қўшиғини тинглашга энди тоқати йўқ.

Шахс соғинчи


Кўнглим ғаш эди. Гарчи тонгданоқ ҳаво мусаффо, айниқса, шаҳар ҳавоси негадир бугун жуда тоза бўлса-да, бу ғашлик менга илашиб олган эди. Барчаси кечаги аламзадалик таъсиримикин? Бундай руҳий тазйиқлар қуршовида қандай яшаш мумкин? Балки...
Инсон орзу билан тирик.
Бир ташкилотда 4-5 киши ишлаб, бир-бирининг кўзини ўйишга тайёр бўлса улар. Ғалати. ...да шундай ҳавосизлик бўлишини бошқалар етти ухлаб, тушида ҳам кўрмаса керак.