Янги ижод намуналари
Оммабоп мақолалар
Сўровнома

Esdalik.uz нинг бошқа турдош сайтлардан фарқи нимада?



Барча сўровномаларни кўриш...
Календарь
«    Сентябрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930 
Теглар
Ҳамроклик
Ижтимоий тармоқдамиз






Гул Нисо шеърлари



Сарғайди рухсорим,
Сарғайди йиллар,
Икки тошюракни қарғайди йиллар,
Мен энди тошларга айланай дедим..

Раҳмиддин Абраев шеърлари



Эслаш

Сенлашардик, (нақадар қўпол)
Сен “илк” эдинг, биринчи эдинг!
“Китобларинг чиқса – эҳтимол,
Шеърларинг ёд оламан” дердинг.

Гўзал Шарипова шеърлари


Мен сизни
Ахтариб кезгувчи ожиза.
Музаффар тонг қадар сўзингиз,
Буғдойзор ранг олган кўзингиз – 
Мўжиза!

Мафтуна Муҳаммадаминова шеърлари


Мен қасоскор эмасдим, ишон.
Бармоқларим эди тирноқсиз.
Мовий бўлган  қоним ҳар қачон.

Кўзёшим ҳам қалбим шарбати
Йиғлаганман соғинчдан фақат
Йиғлаганман  севганим сари

Нозимоҳ Дилкаш шеърлари



Мени унутдингми лой кўчаларда,
Ёмғирли кузакнинг шамоли аро?
Мени унутдингми самога боқиб,
Ой ва юлдузларнинг жамоли аро?

Паризода Рўзибоева шеърлари



Куздан бошланади сизни соғиниш,
Баҳорга элтмайди умид учқуни.
Кўзимда кўнглимнинг кўйи аксланар,
Сизсиз оғу каби ҳар бир ютумим.

Шоҳиста Алижон қизи шеърлари



Амир Темурга мактуб
             
Амр қилинг, тош устига, 
Бошим қўяй, бош устига. 
Юрагингиз қатлтошдир, 
Фошлар бўлдик фош устига. 

Ёрқинжон Ҳайитбоев шеърлари


ҚИРҒОҒИДАН МЕҲРИ ТОШГАН, ЭЙ ДЕНГИЗ

“Олдимдан оққан сув, беқадр сувим...”
Ҳалима Худойбердиева


Қоғозларни суйдим ҳаддидан ортиқ,
Умримни беряпман уларга сўзсиз.
Ёзмоқлик - яшамоқ, ёзмоқлиқ - борлиқ,
Мени шоир қилиб ўстирган Сизсиз.

Зулхумор Орифжонова шеърлари



Мен эплай олмадим, 
ёмғирдек тўкилмоқликни, 
Ёлкангга бош қўйиб, 
сўнгра дардлар аро йиқилмоқликни. 
Эплаганим фақат тунлар алаҳсиб, 
тонглар учганимми самосиз қушдай?
Сендан кетавердим кунлар адашиб, 
Сенга элтаверди поёнсиз тушлар... 

Орол дарғаси (достон)


(Танлов учун тақдим этилмоқда)

Ҳарсангдай-ҳарсангдай ҳасратларни йиғиб келдим. Битта-битта қозонга солдим. Чўмичларга сиғмади, чиқмади. Мадалаб-майдалаб ташлагим келди-ю, саксонни санлаб юрган бувам менга майдалашмаслик керак деб ўргатган…
Туянинг ўркачидай бўртиб қолди баъзи чизгилар. Силлиқламадим. Жониворни қийнаб, қулоқ-бурнини кесгим келмади. Ҳай, дедим. Aхир бировнинг гапини эмас, ўзининг ширин-ширин туйғуларини Мажнуннинг юрагидай ҳил-ҳил қайнаган саҳрога қараб хотиржам чайнаётган катта ўркачли туя ҳам бир пайтлари бўталоқ бўлган. Бўталоқлигимда Танҳоздан чиқмасдим. Сел келган вақтларида елим сув идишдан қирқтасини халтага жойлаб, устига миниб, оқимга тўғирлаб, ўзимни дарға билиб, сузардим-а, сузардим!.. Ҳозир ярашмай қолди. Энди менга камида денгиз керак!