Саҳифалар
Янги ижод намуналари
Оммабоп мақолалар
Сўровнома

Esdalik.uz нинг бошқа турдош сайтлардан фарқи нимада?



Барча сўровномаларни кўриш...
Календарь
«    Декабрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 
Теглар
Ҳамроклик
Ижтимоий тармоқдамиз






Ҳикматли бир қиш куни


Муаллиф: Кейт Шопен (Америка ёзувчиси)
Инглиз тилидан Қандилат Юсупова таржимаси


Поезд роппа-роса бир ярим соатга кечикди. Менга ҳамроҳ бўлиб келган икки-уч нафар йўловчи эрталабки соат олтида бундай изғирин, ачитқи ҳавода келгандан кўра, яна бир оз аввалги жойимизда қолсак дуруст бўлармиди, дея бир-бирларига норози тўнғиллашганларича поезддан туша бошладилар. Бироқ қаршимизда Эмил Сутирнинг иссиққина ошхонаси ўзини кўз-кўз қилиб турарди. Биз Эмилнинг ошхонасида ҳарҳолда бироз исиниб олсак бўларди. Яна овқатланиб ҳам олмасак бўлмайди. Йўлдан очқаб келган биз каби ҳориган йўловчилар учун бу ошхонада чўчқа гўшти ҳам, қайнатилган тухуму қовурилган жўжа ҳам, борингки, денгиз чиғаноғию мазали қаҳваларгача ҳамма-ҳаммаси исталган пайтда муҳайё турарди. Негадир шунга астойдил умид қилиб, ичкарига кирдик.

Қўрқув


Муаллиф: Амбрус Бирс
Инглиз тилидан Қандилат Юсупова таржимаси


Кентуккилик Оррин Брауер ўз поччасининг қотиллигида айбланиб, анча вақтдан бери одил суд ҳукмидан қочиш тараддудида эди. У ҳибсда сақланаётган графлик қамоқхонасида узоқ пайтдан буён суд жараёнини мислсиз даҳшат ичида кутиб юрар экан, пировардида бу қамоқдан қочиб кетишни-да ўзича режалаштириб қўйганди, ниҳоят у қулай вазият топди-да, қамоқхона соқчисининг бошига қаттиқ темир панжараси билан яхшилаб туширди-ю ташқарига чиқиб, қоп-қоронғу тун қаърига сингиб кетди. Соқчини қуролсиз ҳолда ташлаб кетганига қарамай, Брауер не машаққатлар билан қайта эришган озодлигини ҳимоя қилиш учун ўзи билан ҳеч қандай қурол, лоақал биронта асбоб-ускуна ҳам олиб кетмаганди.

Мактуб ва ёлғон


Муаллиф: Арнольд Беннет
Инглиз тилидан Нодирабегим Иброҳимова таржимаси


I

Эркак уйига эрта қайтди. Уловдан тушибоқ, нимқоронғи холл бўйлаб иш кабинети томон шошди. Қўлини кўтариб, унга бир нима демоқчи бўлган котибасига эъти­бор бермай стулига ўтирди. Чунки столда ётган мактубнинг биринчи сўзларини ўқишга улгурган эди: “Стаффоршайр, Файф тоунс…” Мактубнинг “Қаердан” сўзига ҳам, “Қаерга” сўзига ҳам бир хил манзил кўрсатилганди. Унинг фикри-хаёли шунда эди. Катта столида ўтирганча, бесабрлик билан хатни ўқишга тутинди. Кейин бирдан ёнида турган олтинранг ақиқ сиёҳдонга тикилиб қолди. Сиёҳдонни Уэлс қироли ва қироличаси эркакнинг бахт тўйига совға қилишганди. Конверт чала-чулпа ёпиштирилганидан эркакнинг асабий титраётган бармоқлари уни тезда очди.

Умрдан узун кеча


Муаллиф: Ҳидоят
Озарбойжон тилидан Рустам Жабборов таржимаси


Уйдагилар уйғонмасин дея, калитни оҳиста бу­ради. Яхшиямки, эшик ичкаридан тамбаланмаган экан. Акс ҳолда бўсағада анча кутгандан сўнг, хотинининг тўнғиллаган садолари остида эшик очилган бўларди. Хотинининг заҳил, норози қиё­фаси кўз олдида дафъатан жонланди.
“Шуям ҳаётми, одамни ярим кечаси каллахуш қилади. Одамлар ҳозир уч уйқуни уриб бўлди”.
Одатда бунақа иддаоларга эри жавоб қай­тармасди. Билади: бир оғиз гапирса, хотини ўн оғиз қилиб қайтаради. У аёли билан холаваччаси Дилоранинг туғилган кунида танишган. Та­ни­шувлари қанчалик оддий кечган бўлса, тўйлари ҳам худди ўшандай ўтди. Ўрталарида нима бор эди? Севгими? Йўқ, уларнинг севишга, тўғрироғи севгисини синовдан ўтказишга вақти бўлмаганди.

Ёмғирда қолган мушук


Муаллиф: Эрнест Хемингуэй
Инглиз тилидан Шоҳрух Усмонов таржимаси


Меҳмонхонада америкалик жуфтлик оёқ илганди. Улар зиналар бўйлаб ўз хоналарига бориб келаётган  кишиларнинг ҳеч бирини танимасдилар. Эр-хотиннинг хонаси иккинчи қаватда, денгизга - шунингдек, истироҳат боғи ва хотира ёдгорлиги томонга ҳам - қараб турар, боғда бўйдор палмалар ва яшил ўриндиқлар бор эди. Ҳаво соз бўлган пайтлар бу ерда мольбертини кўтариб олган рассомни кўриш мумкин. Рассомлар палмаларнинг ўсишини, боғлар-у денгизга юзланиб турган меҳмонхонанинг ёрқин рангларини хуш кўрардилар.

Қўрқинчли муҳаббат


Муаллиф:Комрон Назирли
Озарбойжон тилидан Рустам Жабборов таржимаси

“…Озодлик деганлари шуми? Турган-битгани қўрқув ва таҳлика-ку!” Бу сўзларни кўнглидан кечирган новча, қотмадан келган одам адоқсиз қишлоқ йўлида кетиб бораркан, бутун борлиғини қамраб олган ваҳимадан халос бўлмоққа ошиқарди. Бир оз аввал миясидан бошқача ўйлар кечаётганди. Ҳаммаси қабристон тарафга бурилганидан кейин бошланди. Ногоҳ кимдир уни орқадан чақиргандек бўлди. Ўгирилиб қаради. Ҳеч зоғ кўринмасди. Яна ўша овоз. Бу сафар жуда яқиндан эшитилди. Яна одам қорасини кўрмади. Юришини секинлатган пайти ортидан қадам товушларини эшитди. Кес­кин ҳаракат билан қайрилиб боқди ва…

Чин муҳaббaт


Муаллиф: Aйзек Aзимов
Инглиз тилидан Мухлиса Хидирова таржимаси


Менинг исмим Жо, ҳамкасбим Милтон Девидсон менга шундай ном берган. У дастурчи, мен эса унинг компютер дастуриман. Мултивак-комплекснинг бир қисми бўлганим сабабли, бутун дунё бўйлаб ушбу комплекснинг қолган барча қисмлари билан ўзаро боғланганман. Мен ҳамма нарсани, деярли ҳамма нарсани биламан.

Мен Милтоннинг шахсий дастуриман. Унинг Жосиман. У дунёдаги энг малакали дастурчилардан бири бўлиб, мен унинг тажриба моделиман. Шу боис у мени жами компютерларга нисбатан мукаммалроқ гапиртиришни уддалади.

Зўраки никоҳ


Кеч тушиб қолган, тоғлар орасидаги қўрғон ёнида, мўъжазгина қаҳвахона ҳовлисида, тут соясидаги ёғоч каравотда икки кишинигина кўриш мумкин эди. Грамафонда дилрабо мусиқа тараларди.
Қаҳвачи эса, улардан анча нарида, самоворга ўтин қалаш билан овора эди. Тут соясидаги мусоҳибларнинг бири озғин, кўзлари ич-ичига ботган, чўққисоқо қария Машҳади Шаҳбоз қаландарсифат, юзидан ҳорғинлиги сезилиб турган суҳбатдоши Мирзо Ядоллҳга маъни берар, эди. Бир қарашда уларнинг янги, тасодифий танишлар эканини сезиш мумкин эди. Улар замонананиг бевафолиги, хотинларнинг беандоза қилиқлари хусусида қизғин баҳслашишарди. Гап тирикчилик масалаларига, пул топишнинг чандон оғирлашиб бораётганига тақалди.

Хонадон



Муаллиф: Ги де Мопассан француз ёзувчиси
Инглиз тилидан Қандилат Юсупова таржимаси


Бир вақтлар энг жонажон дўстим бўлган Симон Радевинни йўқлаб, унинг уйига бордим. Биз Симон билан қарийб ўн беш йил давомида ҳеч юз кўришолмагандик. Илгари менга ҳаммадан кўра яқинроқ бўлган ҳақиқий оғайним мана шу Симон эди, биз у билан эҳҳее, қанча-қанча узундан-узун, осуда ва фараҳбахш кечаларни бирга ўтказгандик. Симон, чинданам, бебаҳо йигит эди, одам бемалол суянса бўладиган, энг ички сирларни ҳам қўрқмай айта оладиган, ҳаммавақт зийрак ақл билан сўзловчи, бутун миянгизни фақат тафаккур булоғи билан суғорадиган тенги йўқ, асл дўст эди. 

Мандаринлар


(Танлов учун тақдим этилмоқда)

Муаллиф: Рюноскэ Акутагава
Рус тилидан Одинахон Абдураҳимова таржимаси


Қахратон қишнинг тунд оқшоми эди. Мен Екосука-Токио йўналишидаги поезднинг иккинчи синф вагони бурчагида унинг жўнашини кутиб паришон ўтирардим. Вагонларда аллақачон электр чироқлар ёқилган, бироқ нима учундир мендан бошқа йўловчи йўқ. Ташқарида, ним қоронғу платформада ҳам бугун негадир ҳеч ким, ҳатто кузатувчилар ҳам кўринмас, фақат аҳён-аҳёнда қафасдаги кучук аянчли акиллаб қўярди. Буларнинг барчаси ажабтовур тарзда менинг айни дамдаги кайфиятим билан уйғунлашиб кетган. Шууримда ҳудди қовоқ уйган қорли осмондек таърифлаб бўлмас хорғинлик ва ғам-ғуссанинг хира кўланкаси кезарди. Мен қўлларимни палтоим чўнтагига тиқиб, ундан чиқиб турган кечки газетани ўқишни ҳам истамай, жим ўтирардим.